Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Инсонни қадрлаш – улуғ фазилат

03 Декабрь 2025, 01:12

99

Жамиятимизда ҳар бир инсон, кекса-ю ёш давлатимиз эътиборида. Айниқса эҳтиёжманд кишиларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

ИИВ академияси вакиллари Қибрай туманидаги “Ғафур Ғулом” маҳалласига бориб, Бахтиёр Мирадилов ҳолидан хабар олишди.

Тақдир тақозоси билан биринчи гуруҳ ногирони бўлиб қолган Бахтиёр ака кўп йиллар Жанговар ва жисмоний кафедрасида меҳнат қилган. Касбга садоқати, инсоний фазилатлари билан ҳурмат қозонган.

Кутилмаган учрашув хонадон эгасини беҳад мамнун қилди. Мароқли суҳбат чоғида ўқув даргоҳида ўтган унутилмас онлар ёдга олинди. Кафедра аъзолари қадрдон ҳамкасбларига сиҳат-саломатлик тилаб, маиший техника жиҳози – газ плитасини арзимас туҳфа сифатида топширдилар.

Шу куни марҳум Аҳмаджон Отамуродовнинг оила аъзолари ҳам йўқланди. Хонадон эгаларига меҳр-мурувват кўрсатилиб, ёши улуғлардан кўнгил сўралди. Эътибор ва ғамхўрлик барчани бирдек қувонтирди. Кексалар қўлни дуога очиб, юртимизга, халқимизга, Президентимизга омонлик, тўкинлик, файзу барака тиладилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech