Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият

18 Апрел 2026, 17:28

49

16-17 апрель кунлари Бухорода “Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзуида навбатдаги ўқув курси ташкил қилинди.

Инсон ҳуқуқлари миллий маркази ташаббуси билан ўтказилган машғулотларда ички ишлар, прокуратура ва суд органлари вакиллари қатнашди.

Тингловчилар қийноққа солиш, асоссиз ушлаб туриш ва қамоққа олишга қарши халқаро стандартлар, Нельсон Мандела қоидалари ва айбсизлик презумпциясининг мазмун-моҳияти, ҳуқуқни қўллаш амалиётида инсон ҳуқуқларини таъминлаш, қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ, шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турлари учун белгиланган жавобгарлик, бу борада халқаро амалиёт ва миллий тажрибанинг ўзига хос жиҳатлари юзасидан маърузалар тингладилар.

Машғулотлар хорижий экспертлар, суд-ҳуқуқ тизими вакиллари, шунингдек Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, ИИВ академияси ҳамда бошқа ташкилотлар мутахассислари томонидан олиб борилди. Якунда тест синовидан муваффақиятли ўтган тингловчиларга сертификатлар топширилди.

Малака ошириш курси суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мусатаҳкамлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, ходимларнинг касбий салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech