Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Инновацион янгиликлар билан танишилди

19 Ноябрь 2025, 06:11

44

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ИИВ академияси магистратураси тингловчилари учун сайёр машғулот ташкил қилинди.

Дастлаб академия вакиллари университет фаолияти, таълим жараёнида йўлга қўйилган илғор ёндашувлар билан таништирилди. Шундан сўнг “Сунъий интеллект ва роботехника”, “Рақамли дунёда киберхавфсизликни таъминлаш”, “Замонавий телекоммуникация технологиялари” мавзуларида маҳорат дарслари ўтказилди. Университет олимлари томонидан мазкур йўналишда амалга оширилаётган тадқиқотлар, илмий-техник ихтиролар, амалиётга татбиқ қилинаётган инновацион тизимлар ҳақида маълумот берилди.

Тадбир давомида тингловчилар телекоммуникация, мобил алоқа, сунъий интеллект, роботехника ва киберхавфсизликка ихтисослашган замонавий лабораториялар билан танишиб, ички ишлар органлари фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий қилишнинг имкониятлари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech