Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Инглиз тили билимдонлари

20 Январ 2026, 18:49

200

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида инглиз тили бўйича фан олимпиадаси бўлиб ўтди.

Унда ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган курсант ҳамда талаба ёшлар қатнашди. Икки босқичда ўтказилган олимпиадани етакчи ташкилотлардан таклиф қилинган тажрибали мутахассислар баҳолаб борди.

Якуний натижаларга кўра, биринчи ўрин Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси, иккинчи ўрин Божхона институти, учинчи ўрин эса Ички ишлар вазирлиги академияси курсантларига насиб қилди.

Ихтисослашган таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, ёшларни хорижий тилларни ўрганишга кенг жалб қилиш, иқтидорли ўғил-қизларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган олимпиадада фахрли ўрин соҳиблари диплом ҳамда китоблар билан тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech