Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Имтиҳонлар бўлиб ўтди

22 Ноябрь 2021, 05:11

1841

ИИВ Академиясининг Олий таълимдан кейинги таълим факультетига ўқишга қабул қилиш бўйича имтиҳонлар ўтказилди.

 

Қабул жараёни Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларига мувофиқ ташкил этилди. Ўқиш истагида ҳужжат топширган номзодлар “12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи”, “12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ”, “12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи”, “12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси” ва “12.00.14 – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш. Пробация” ихтисосликлари бўйича имтиҳон топширдилар.

Эслатиб ўтамиз, Академиянинг илмий-тадқиқот фаолияти қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги мавжуд муаммолар ечими бўйича илмий, фундаментал ва амалий тадқиқотларга қаратилган. Илмий салоҳиятни юксалтиришга қаратилган изчил чора-тадбирлар самараси ўлароқ, факультетда ўқиш истагидаги тадқиқотчилар сафи йилдан-йилга кўпайиб бормоқда.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech