ИИВ академияси Сиртқи таълим факультетини тамомлаётган тингловчилар якуний давлат аттестацияси имтиҳонларини топширдилар.
Имтиҳонлар етакчи профессор-ўқитувчилар, малакали мутахассислар ҳамда Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматлари вакилларидан иборат комиссиялар томонидан қабул қилинди.
Айтиш жоизки, факультет тингловчиларига 4 йиллик ўқув дастури бўйича таълим берилди. Машғулотлар академия профессор-ўқитувчилари билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тажрибали ходимлари томонидан замон талаблари даражасида ўтказилди. Ҳар бир семестр якунида тингловчилардан тест синовлари қабул қилинди.
Якуний давлат аттестациясида улар ихтисослик ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданияти ва хизмат интизоми фанлари бўйича имтиҳон топширдилар.
ИИВ академияси Ахборот хизмати