Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

Илмий-амалий конференция

20 Ноябр 2026, 18:59

202

ИИВ академиясида бўлиб ўтган анжуманда жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Унда ҳуқуқ соҳаси вакиллари, мутахассислар, академия профессор-ўқитувчилари, масофавий таълим шаклида ўқитётган тингловчилар ҳамда курсантлар қатнашди.

Сўзга чиққанлар жамоат хавфсизлигига оид қонунчилик ижросини таъминлаш, ахборот маконида замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашиш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш, жамоат хавфсизлигини таъминлашда ахборот технологияларидан фойдаланиш, оммавий тартибсизликлар омилларини бартараф этиш масалаларига тўхталиб, соҳанинг ҳуқуқий асослари ва механизмларини такомиллаштириш юзасидан фикр алмашдилар.

Анжуман давомида ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги айрим муаммолар ва уларнинг илмий-амалий ечимларига қаратилган таклиф-тавсиялар билдирилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech