ИИВ академиясида таълим олаётган магистратура тингловчилари амалиётга жалб қилинди.
Ички ишлар вазирлигининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида ташкил қилинган амалиёт даврида тингловчиларнинг замонавий бошқарувга оид кўникмаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Тингловчилар жойлардаги биринчи раҳбарлар мураббийлигида бошқарувни ташкил этиш, фаолиятни назорат ва таҳлил қилиш, жамоа билан самарали ишлаш, муҳим ва стратегик қарорлар қабул қилиш, муаммоли вазиятларда оқилона ечим топиш, “тайм-менежмент” ёрдамида натижадорликни ошириш борасида зарур кўникмаларни, ҳудудларда татбиқ қилинган илғор тажрибаларни ўзлаштирдилар.
Якунда ҳар бир тингловчининг амалиётдаги фаолияти, билим ва кўникмалари, бошқарувчанлик салоҳияти комиссия тартибида баҳоланди. Бўлажак раҳбарларга зарур амалий тавсиялар берилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати