ИИВ академиясида ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим муассасалари ёшлари иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.
Тадбир ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ёшларни эзгу мақсадлар сари бирлаштириш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали турдош таълим муассасаларининг имижини янада ошириш мақсадида ташкил қилинди.
Самимий мулоқот руҳида ўтган тадбирда Божхона институти, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, Жамоат хавфсизлиги университети ва ИИВ академияси вакиллари сўзга чиқди. “Таълим муассасаларида ёшлар сиёсати самарадорлигини ошириш”, “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри”, “Таълим жараёнини такомиллаштиришда инновацион ёндашувларнинг ўрни”, “Ички ишлар органлари ходимларининг замонавий имижи” ва бошқа мавзуларда маърузалар тингланди.
Илғор ғоя ва ташаббуслар билдирилган, ёшларни фаол ҳамкорликка чорлаган тадбир якунида бир гуруҳ иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати