Куни кеча Индонезия давлатининг Семаранг шаҳрида Осиё полиция таълим муассасалари ассоциatsiяси (APTA) Бош ассамблеясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Индонезия, Жанубий Корея, Малайзия, Таиланд, Мўғулистон, Австралия, Филиппин, Ўзбекистон ва бошқа давлатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг таълим муассасалари раҳбарлари, шу жумладан, ИИВ академияси бошлиғи Р. Хатамов иштирок этди.
Ҳозирги интегрatsiялашув шароитида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ташкилотга янги аъзоларни қабул қилиш, таълим муассасалари ўртасида тажриба алмашинувини кенгайтириш, полиция кадрларининг замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашиш салоҳиятини ошириш йиғилишнинг асосий мақсади бўлди.
Йиғилиш очилишида ассоциatsiя вице-президенти П. М. Юнг сўз олиб, ҳамкорликнинг бугунги ҳолатида эришилаётган натижалар, келгусидаги устувор вазифалар, глобал хавфсизлик ва барқарорлик масалаларида юзага келаётган долзарб муаммоларга эътибор қаратди.
Шунингдек йиғилишда Индонезия миллий полиция академияси, Мўғулистон ички ишлар университети, Таиланд қироллик полиция академияси, Непал миллий полиция академияси, Корея полиция ходимларини ривожлантириш институти, Вьетнам халқ полиция академияси раҳбарлари, APTA, ASEANAPOL ташкилотлари вакиллари сўзга чиқди.
ИИВ академияси бошлиғи Р. Хатамов глобал таҳдид ва хатарлар шароитида ҳамкорликнинг янги форматларини ишлаб чиқиш, таълим дастурларини ривожлантириш долзарб аҳамият касб этаётганини таъкидлаб, Осиё полиция таълим муассасалари ассоциatsiясининг самарали фаолиятини алоҳида эътироф этди. Шу ернинг ўзида меҳмонларга ИИВ академияси фаолиятига оид видеоролик намойиш қилинди. Айтиш жоизки, ўқув даргоҳида йўлга қўйилган замонавий таълим жараёнлари, ўқитишнинг илғор ёндашувлари, академиянинг замонавий қиёфаси ва инфратузилмаси хорижий делегatsiялар вакиллари томонидан алоҳида эътироф этилди.
Йиғилишда ассоциatsiянинг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, ташкилот ҳузурида тузилмалар таъсис этиш, ташкилотга янги аъзоларни қабул қилиш ва бошқа масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Шунга кўра, ИИВ академияси ўттиз биринчи аъзо сифатида ассоциatsiяга қабул қилинди. Жорий йилда Индонезия миллий поциция академиясида таълим муассасалари ўртасида талабалар фестивалини ташкил этиш, келгуси йил июнь ойида Мўғулистон ички ишлар университетида APTA Бош ассамблеясининг навбатдаги йиғилишини ўтказишга келишиб олинди.
Йиғилиш доирасида Индонезия миллий полиция академиясида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятига рақамли технологияларни трансформatsiя қилишнинг долзарб масалаларига бағишланган халқаро конференция ҳам бўлиб ўтди. Йигирмадан ортиқ таълим муассасалари вакиллари қатнашган анжуманда рақамли технологиялар ёрдамида ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришнинг замонавий имкониятлари ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Бундан ташқари, Осиё полиция таълим муассасалари ассоциatsiяси йиғилишига таклиф қилинган меҳмонлар Индонезия миллий полиция академияси курсантларининг битирув маросимида қатнашиб, ўқув муассасаси фаолияти билан танишди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати