Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

ИИВ Академиясининг кундузги таълим шакли биринчи босқич курсантлари ўқув йилини бошлади

30 Июль 2022, 05:07

2129

Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги Ўқув-дала марказида ИИВ Академиясининг кундузги таълим шакли биринчи босқичи курсантлари янги ўқув йилини бошладилар.

Бу йил Академиянинг кундузги таълим шаклига 3 мингдан зиёд номзод ҳужжат топширди. Номзодларнинг аксариятини вазирлик академик лицейлари, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, шунингдек ички ишлар органи ходимлари, профилактика инспектори ёрдамчилари ҳамда фуқаролик таълим муассасалари битирувчиларини ташкил этди.

Адолатли, очиқ ва шаффоф тарзида ташкил этилган махсус касбий танлов ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат синовларидан муваффақиятли ўтган номзодлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғига кўра академия курсанти деган шарафли номга сазовор бўлдилар.

Айни кунларда Ўқув-дала марказида курсантлар билан биринчи курсдан бошлаб мутахассисликка йўналтирилган ҳолда дарс машғулотлари ташкиллаштирилиб, уларнинг касбий, жанговар ҳамда жисмоний кўникмалари босқичма-босқич шакллантириб борилмоқда. Таълим амалиёт билан узвий тарзда йўлга қўйилиб, машғулотлар халқаро ёндашув ҳамда таълимнинг интерфаол усуллари ёрдамида амалга оширилиши соҳа учун профессионал билим даражаси юқори, маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук кадрларни тайёрлашга хизмат қилади.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech