ИИВ академиясида конституциявий ҳуқуқ фани бўйича викторина ўтказилди. Унда кундузги таълим курсантлари билан бирга, тожикистонлик ёшлар ҳам иштирок этди.
Тадбир ёшларнинг ҳуқуқий билими ва сиёсий онгини юксалтириш, уларни Конституция ва бошқа қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил қилинди.
Давлат-ҳуқуқий фанлар ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафедраси ташаббуси билан ўтказилган тадбир иштирокчилари қизиқарли 4 шарт бўйича беллашди. Курсантларнинг билим салоҳияти конституциявий ҳуқуқ соҳаси мутахассислари ҳамда профессор-ўқитувчилардан иборат ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди.
Викторина якунида ғолиб ва фаол иштирокчилар муносиб тақдирланди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати