Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида кибержиноятларнинг олдини олишга бағишланган профилактик тадбир ўтказилди.
Профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этган тадбирда ёшлар ўртасида ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилаётган жиноятларнинг барвақт олдини олиш масаласида сўз борди.
Учрашувда ИИВ академияси магистратураси тингловчиси, подполковник Улуғбек Худойберганов ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар, уларнинг замонавий кўринишлари, ушбу турдаги жиноятларни фош этиш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирлар, қонунчиликда белгиланган жавобгарлик масалалари ҳақида маъруза қилди.
Ёшлар томонидан содир этилаётган кибержиноятларга тўхталиб, профилактика ишларини кучайтириш орқали талабаларда ҳуқуқий маданият ва кибергигиенани шакллантириш зарурлигини қайд этди.
Мулоқот тарзида ўтган тадбирда йиғилганларга ҳуқуқий тавсиялар берилди. Ёшлар қатлами вакиллари интернетдаги хавф-хатар ва мафкуравий таҳдидлардан огоҳ этилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати