Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ҳудудлардаги илғор тажрибалар ўрганилди

12 Ноябрь 2025, 04:11

46

ИИВ академияси магистратурасида таълим олаётган тингловчилар Тошкент вилоятида бўлишди.

Галдаги сайёр машғулотларда Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш ҳамда Туризмда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари фаолияти ўрганилди.

Маълумки, бугунги кунда ички ишлар органлари тизимини рақамли трансформация қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Бу жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш билан бир қаторда, соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштиришга хизмат қилмоқда.

Машғулотлар жараёнида тингловчилар жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш, ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, мавжуд куч ва воситаларни самарали бошқариш ишлари, шунингдек хавфсиз туризмни таъминлаш мақсадида ташкил қилинган Тезкор бошқарув маркази имкониятлари билан танишдилар.

Бўстонлиқ тумани ИИБда йўлга қўйилган ижобий тажрибаларни ўрганиш чоғида тингловчиларга юртдошларимиз ва хорижий сайёҳлар хавфсизлиги йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech