Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида ҳоким ёрдамчилари учун ўқув семинари ташкил қилинди.
Тадбир ИИВ академияси билан ҳамкорликда соҳа ходимларининг фаолият самарадорлигини ошириш, ҳудудларда жиноятчиликни жиловлашда масъулиятини кучайтириш, “маҳалла еттилиги” тизими вакилларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.
Ўқув семинарида асосий эътибор давлатимиз раҳбарининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросига қаратилди.
Масъуллар томонидан мазкур қарорнинг долзарб аҳамияти, чора-тадбирларни амалга ошириш механизмлари, айни пайтда ҳоким ёрдамчилари зиммасидаги долзарб вазифалар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати