Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ҳар бир муаммонинг ечими бор

18 Апрел 2026, 17:04

61

Маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш борасида Тошкент вилоятининг Зангиота туманида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бунда аҳоли билан манзилли ишлаш, криминоген омилларни бартараф этиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ижтимоий профилактика самарадорлигини ошириш орқали жиноятчиликни кескин камайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада ИИВ академияси ишчи гуруҳи томонидан жиноятчилик омилларининг илмий ёндашувлар асосида ўрганилаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса аҳоли билан доимий мулоқотнинг йўлга қўйилгани уларни қийнаётган муаммоларни манзилли ҳал қилиш имконини бермоқда.

Шу ўринда аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида ўтказилган меҳнат ярмаркасини айтиб ўтиш жоиз. Бандликка кўмаклашувчи ташкилотлар билан биргаликда ташкил қилинган ярмаркага маҳаллалардан доимий иш ўрнига эга бўлмаган 300 нафарга яқин фуқаролар таклиф этилди. Уларга қурилиш, саноат, хизмат кўрсатиш ва меҳнат бозорида талаб юқори бўлган бошқа соҳалар бўйича иш таклиф қилинди.

Ярмарка иштирокчилари 20 га яқин корхона ва ташкилотлар таклиф этган бўш иш ўринлари билан танишиш, ўзларига мос фаолият турини танлаш, мутахассислардан зарур маслаҳат ва ҳуқуқий тавсиялар олиш имконига эга бўлди.

Ишчи гуруҳ вакилларининг айтишича, хавфсиз муҳитни шакллантиришга қаратилган изчил давом эттирилмоқда. Шу кунгача ҳудудларга 732 та замонавий камера, кўп қаватли уйларнинг кириш-чиқиш жойларига 103 та ташвиш тугмаси ўрнатилди. 258 та тур хилдаги объект, 362 та уй техник қўриқловга олинди.

“Obod mahalla” электрон тизими яратилиб, аҳоли ўртасида мунтазам ижтимоий сўровномалар ўтказиш ва уларнинг муаммоларини ўрганиб бориш амалиёти йўлга қўйилди.

Маҳаллаларда ноқонуний яшаётган 10 мингдан зиёд шахс аниқланиб, вақтинча рўйхатга олиниши таъминланди. 2200 нафарга яқин ижтимоий профилактика объектларининг муаммолари ҳал этилиб, 15 нафар шахс соғлом турмуш тарзига қайтарилди. 182 нафар хотин-қизга ҳимоя ордерлари берилди.

Бундан ташқари, умумтаълим мактаблари атрофига 10 та пиёдалар хавфсиз йўлаги ташкил қилинди. Йўлларга қўшимча 160 та белги ўрнатилиб, яроқсизлари янгиларига алмаштирилди. Жойларда ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давомида 7487 нафар фуқаронинг уяли алоқа воситасига “Менинг инспекторим” мобиль иловаси ўрнатилди.

Ҳозирда “йўл харита”ларда белгиланган чора-тадбирлар ижроси таъминлаб келинмоқда. Бу борадаги ишлар “маҳалла еттилиги” тизими ходимлари билан ҳамжиҳатликда ташкил этилмоқда.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech