Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ҳар бир миллат ўз рамзлари билан фахрланади

24 Ноябрь 2025, 10:11

20

Бугун Тожикистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганига 33 йил тўлди. Шу муносабат билан ИИВ академиясида таълим олаётган тожикистонлик курсантлар учун тадбир ташкил қилинди.

Ҳар бир миллат, халқ ўз тарихи, миллий анъана ва қадриятлари, давлат рамзлари билан фахрланади. Тожикистон Республикаси ҳам 1992 йил 24 ноябрда давлат байроғини қабул қилган эди. Ушбу сана ҳар йили миллий бирлик, мустақиллик ва ҳурлик тимсоли сифатида тантана қилинади.

Хорижий кадрлар билан ишлаш факультети вакиллари, профессор-ўқитувчилар ва курсантлар иштирок этган тадбирда давлат рамзларининг юксак аҳамияти эътироф этилди. Курсант ёшлар сўз олиб, Ватан байроғига бўлган чексиз меҳр ва муҳаббатларини дил сўзлари, шеърлар орқали таърифлаб бердилар.

– Миллий ғурур, ватанпарварлик, мардлик, қасамёдга содиқлик сингари фазилатлар давлат байроғи, унда акс этган улуғвор ғоялар орқали қалбга кириб боради. Шу боис, миллат байроғи барчамизни ягона мақсад йўлида бирлаштирувчи, сўнгги томчи қонимиз қолгунча она юрт ҳимояси учун курашга даъват этувчи беқиёс қудратга эга, – деди 2-босқич курсанти Умед Маҳмудзода.

Тадбир давомида ўзбек ва тожик халқларига хос муштарак қадриятлар, икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар, мамлакатларимиз фаровонлиги йўлида қилинаётган эзга сайъ-ҳаракатлар ҳақида илиқ мулоҳазалар айтилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech