ИИВ академиясида EU-ACT дастурининг Марказий Осиёдаги минтақавий мувофиқлаштирувчиси Каспарс Валпетерис билан учрашув бўлиб ўтди.
Европа Иттифоқининг EU-ACT дастури Марказий Осиё ва бошқа минтақаларда терроризм, экстремизм, трансмиллий жиноятчилик, гиёҳванд моддаларга қарши курашишга қаратилган лойиҳа ҳисобланади. Лойиҳа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар салоҳиятини ошириш, илғор ёндашувларни амалиётга татбиқ қилиш, минтақавий ҳамкорликни мувофиқлаштиришга кўмаклашади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари юзасидан фикр алмашилди. Лойиҳа доирасида ҳамкорликни ривожлантириш илғор тажрибаларни ўрганиш, кадрлар салоҳиятини ошириш, келгусида қўшма тадбирларни ташкил этиш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, трансмиллий жиноятларга қарши курашиш йўналишида минтақавий лоҳиҳаларни амалга ошириш, замонавий чақириқлар ва тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда таълим жараёнларини такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди.
Шу куни меҳмонларга таълим муассасаси фаолияти ҳам тақдимот қилинди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати