Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ҳамкорлик доирасида онлайн машғулот ўтказилди

3 Октябр 2026, 17:55

67

Ички ишлар вазирлиги академияси ва Уфа юридик институти ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми асосида академия курсантлари учун онлайн машғулот ташкил қилинди.

Курсантлар ва профессор-ўқитувчилар иштирок этган машғулотни Уфа юридик институтининг Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар кафедраси доценти, полковник Р. Янбухтин олиб борди.

Машғулот давомида ички ишлар органларида касб этикаси, турли шароитларда касбий маданият қоидаларига амал қилиш, ходимларнинг одоб-ахлоқи ва интизомига қўйиладиган талаблар, бошлиқлар ва ходимларнинг ўзаро муносабатлари, шунингдек хизмат ва хизматдан ташқари пайтда содир этилиши мумкин бўлган ножўя хатти-ҳаракатлар, суиистеъмолчилик ва коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олиш, жамоада психологик муҳитни барқарорлаштириш, ходимларнинг хизмат фаолияти самарадорлиги ошириш масалалари ёритилди.

Машғулот якунида таълим муассасалари вакиллари кадрлар тайёрлашнинг замонавий ёндашувлари, машғулотлар жараёнида инновацион методларни самарали қўллаш омиллари, ходимларнинг касбий компетенцияси ва маънавий-ахлоқий фазилатларини ривожлантириш борасида йўлга қўйилган илғор тажрибалар юзасидан фикр алмашдилар.

Курсантлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, керакли тавсияларга эга бўлдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech