ИИВ академиясида таълим олаётган қўшни мамлакат курсантлари учун ташкил қилинган давра суҳбати “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак” деган мавзуга бағишланди.
Тадбир умумий тарихий меросимизни тарғиб қилиш орқали ёшлар ўртасида миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил қилинди.
Давра суҳбатида Марказиё Осиё халқларининг тарихи, ушбу ҳудудда давлатчиликнинг шаклланиши ва ривожланиши, бугунги кунда минтақимизда рўй бераётган интеграция жараёнлари, азалий дўстлик ва яқин қўшничиликка асосланган муносабатларнинг бугунги ҳолати, ҳамкорлик истиқболлари, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликка таҳдид солаётган омиллар юзасидан фикр алмашилди.
Кейинги йилларда давлат раҳбарларининг ташаббуси ва сиёсий иродаси туфайли ҳамкорликнинг янги формати вужудга келгани, кўп қиррали алоқаларнинг изчил ривожланиб бораётгани халқларимиз фаровонлигига хизмат қилаётгани айтиб ўтилди.
Тадбирда Шарқ цивилизациясида ўчмас из қолдирган буюк алломаларимиз, уларнинг дунё илм-фани ривожига қўшган улкан ҳиссаси эътироф этилиб, ёшлар тарихий меросимизни чуқур ўрганиши ва аждодлармизга муносиб авлод бўлиши зарурлиги таъкидланди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати