Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

“Ҳаловат бўлмаса, нонинг ҳам татимайди...”

20 Январ 2026, 20:44

144

Ички ишлар органлари тизимидаги катта авлод вакиллари мустақилликнинг илк даврларини алоҳида эслашади. Ўша йиллари турли радикал кучлар тинч-осуда ҳаётимизга катта таҳдид соларди.

Динни ниқоб қилган ақидапарастларга қарши курашиш осон кечгани йўқ. Юртимизни нопок ниятли кимсалардан ҳимоя қилиш йўлида қанчадан-қанча жасур ўғлонларимиз, шу жумладан, ички ишлар ходимлари қурбон бўлди...

Истеъфодаги полковник Аброр Ибрагимов ИИВ академияси магистратураси тингловчилари билан ўтган учрашувда таҳликали даврларни хотирлар экан, соҳа ходимлари ҳар қандай шароитда зиммаларидаги бурчни матонат билан ўтаганларини таъкидлаб ўтди.

– Ўйлаб қарасам, ўша воқеалар мустақил давлатимиз учун синов бўлган экан. Ҳар куни қўлимизда қурол билан жанговар шай турардик. Шахсий таркиб орасида тажрибали ходимлар билан бирга, ёш ходимлар ҳам кўп эди. Биргина пухта ўйламасдан берилган топшириқ қайсидир ходимнинг ҳаётига зомин бўлишини ҳис қилиб турардим. Буни қарангки, ҳаловатинг бўлмаса, бир бурда нонинг ҳам татимас экан. Албатта, сафимиздан эрта айрилган жасур ҳамкасбларимиз ҳам бўлди, лекин шукрки у кунлар ортда қолди, – деди Аброр Ибрагимов.

Учрашувда тингловчиларга зарур маслаҳатлар берилди. Ҳар бир раҳбар ходим шахсий жавобгарлик ва масъулият билан ишлаши, жамоани бошқариш, куч ва воситаларни йўналтиришга омилкорлик билан ёндашиши, қарор қабул қилишда адашмаслиги, энг муҳими, ёш кадрларнинг касбга садоқат, фидойилик, ватанпарварлик, юртга дахлдорлик фазилатларини юксалтириб бориши зарурлиги айтиб ўтилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech