
Ички ишлар вазирлиги академияси таълим муассасасида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар, уларнинг ота-оналари ва яқинларини огоҳлантиради.
Кейинги пайтларда академиянинг кундузги таълим шаклига тўлов-контракт асосида ўқишга киритишни ваъда қилаётган фуқаролар кўпайиб бормоқда.
Юртдошларимизга шуни маълум қиламизки, 2025/2026 ўқув йилида кундузги таълим шаклига номзодларни тўлов-контракт асосида қабул қилиш назарда тутилмаган.
Сизга ёки яқинларингизга шундай таклиф билан мурожаат қилган, моддий манфаат эвазига ишингизни ҳал қилмоқчи бўлган кимсалар, билингки, фирибгарлардир!
Шу каби ҳолатларга дуч келганингизда, “102” рақами орқали ички ишлар органларига ёхуд академия навбатчилик қисмининг (71) 265-22-52 телефон рақамига хабар беришингизни сўраймиз.
Коррупцияга олиб борувчи ҳар қандай ҳолатларга йўл қўйманг ва фирибгарлардан огоҳ бўлинг. Фарзандингиз тақдирига бефарқ бўлманг!
Ички ишлар вазирлиги академияси