Мамлакатимиз бўйлаб “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!” шиори остида умумхалқ ҳашари ўтказилмоқда.
Халқимизга хос анъана ва қадриятлар бўй кўрсатадиган тадбир Ички ишлар вазирлиги академиясида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилди.
Эрта тонгдан академия раҳбарияти бошчилигидаги аҳил жамоа ташаббуси билан атроф-муҳитни ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.
Ҳашар муносабати билан бинолар атрофи, йўллар, ариқлар ва яшил майдонлар тозаланди. Дарахтларга ишлов берилиб, кўркам шаклга келтирилди. Очиқ майдонларда тўпланган чиқиндилар махсус техникалар ёрдамида олиб чиқилиб, йўлаклар бўйлаб гул кўчатлари ўтқазилди. Хизмат жойлари ва хоналарнинг ички ва ташқи қисмлари озода ҳолга келтирилди.
Тадбирда курсант ёшларнинг алоҳида намуна кўрсатганини таъкидлаш жоиз. Улар ҳудудларни ободонлаштириш билан бирга, она табиатимизга бўлган меҳр ва ғамхўрликларини намоён этиб, ҳашарнинг ҳамжиҳатликда ўтишига муносиб ҳисса қўшдилар.
ИИВ академияси Ахборот хизмати