Ўтганларни хотирлаш, ёши улуғларни қадрлаш, атрофдагиларга меҳр-оқибат кўрсатиш халқимизга хос фазилат.
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ички ишлар вазирлиги академияси раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари устозлари ҳамда ҳаётдан эрта кўз юмган ҳамкасбларининг оила аъзолари ҳолидан хабар олдилар.
Фахрийлар билан учрашув чоғида уларнинг ички ишлар органлари тизимидаги самарали меҳнат фаолияти, таълим маскани ривожига қўшган ҳиссаси, ёш кадрларни тарбиялашдаги жонбозлиги, инсоний фазилатлари, ибратга тўла умр йўллари эътироф этилди. Хонадон эгаларига академия раҳбариятининг эзгу тилаклари етказилиб, байрам совғалари топширилди.
Айтиш керакки, самимий йўқловдан Анвар Девятов, Омонилла Асатходжаев, Полвонназар Бардиев, Людмила Чудаева, Татьяна Кирсанова, Нина Прохорова ҳамда бошқаларнинг кўнгли тоғдай кўтарилди. Айниқса марҳум Аҳмаджон Отамуродовнинг волидаи муҳтарамаси фарзандини хотирлаб келган сафдошлари ҳаққига дуолар қилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати