Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Фарзандларимиз тақдирига бефарқ бўлмайлик!

30 Май 2025, 06:05

40

Ички ишлар вазирлигининг Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларидаги академик лицейларида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Битирувчи ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этган учрашувларда асосий эътибор ўқишга киритиш билан боғлиқ коррупциявий ҳолатлардан огоҳ бўлишга қаратилди.

ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг Таълим муассасалари бўйича бўлими бошлиғи, подполковник Ўткирбек Қосимов сўз олиб, тезкор тадбирлар натижасида фош этилган айрим ҳолатларга тўхталди.

Ота-оналар фарзандларининг келажак тақдирига масъулият билан қарашлари, қонунга зид ҳар бир хатти-ҳаракат муқаррар жавобгарликка сабаб бўлиши таъкидланди.

Шунингдек, ёшларга ИИВ академиясида йўлга қўйилган таълим жараёнлари, билим ва салоҳиятли курсантлар эришаётган ютуқлар, ўқишга кириш имтиҳонлари вақтида абитуриентлар учун яратиб бериладиган шароитлар ҳақида сўзлаб берилди.

Тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган ўқувчиларнинг ота-онларига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech