Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Фахрийлар – тажриба мактаби

19 Январ 2026, 21:05

127

Ички ишлар органларида ёш авлод ва фахрийлар ўртасида мулоқотнинг самарали тизими йўлга қўйилган.

ИИВ академияси магистратурасида ўтказилган учрашув тингловчилар учун тажриба мактаби вазифасини ўтагани билан муҳим аҳамият касб этди. Шу куни истеъфодаги фахрийлар Абдукарим Шодиев ва Тоҳир Муллажонов бўлажак раҳбарлар билан мулоқот қилиб, бошқарув маҳоратига оид тавсиялар бердилар.

Тадбирда ички ишлар органлари тарихи билан боғлиқ воқеалар, айниқса республикамизнинг турли ҳудудларидаги жазони ижро этиш муаасасаларида содир этилган тартибсизликлар, уларнинг асл сабаблари ва оқибатлари, тезкор вазиятда кўрилган чора-тадбирлар таҳлил қилинди.  

Фахрийлар ички ишлар органларида хизмат қилишнинг ўзига хос жиҳатларига тўхталган ҳолда шахсий таркиб билан ишлаш, бошқарувни самарали ташкил қилиш, фавқулодда вазиятларда куч ва воситаларни тўғри йўналтириш, тезкор қарорлар қабул қилиш, хавф-хатарларни талофатсиз бартараф этиш бўйича амалий маслаҳатларини улашдилар.

Самимий руҳда ўтган учрашувда тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech