Ички ишлар вазирлиги академияси профессор-ўқитувчилари ўртасида “Энг яхши китобхон” кўрик-танловининг таълим муассасаси босқичи ўтказилди.
Унда тест синовларидан юқори натижани қайд этган 18 нафар иштирокчи “Буюк мутафаккир ва адиб”, “Бадиий адабиёт билимдони” ва “Мен севган адиб” шартлари бўйича беллашди.
Мунозараларга бой ўтган танлов якунида 1-ўрин Ички ишлар органларининг маъмурий фаолияти кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Нилуфар Насриддиновага, 2-ўрин Жиноятчиликка қарши курашиш фаолияти факультети катта ўқитувчи-методисти, капитан Ситора Саидовага, 3-ўрин Тарбиявий ишларни ташкил этиш ва мукофотлаш бўлими бош инспектори, майор Фарҳод Мелиқуловга насиб этди.
Ғолиб иштирокчи кўрик-танловнинг келгуси ҳафта Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтадиган вазирлик босқичида қатнашиш имконини қўлга киритди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати