Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Эксперт-криминалистлар учун сайёр машғулотлар

23 Июль 2025, 05:07

48

Ҳудудларда ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимлари учун сайёр машғулотлар ўтказилди.

Машғулотлар ИИВ академияси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ Эксперт-криминалистика маркази ҳамкорлигида соҳа ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ташкил қилинди.

Малакали мутахассислар томонидан ҳодиса жойини кўздан кечириш, ашёвий далилларни тадқиқ қилишда криминалистик усул ва воситаларни қўллаш, ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар бўйича рақамли экспертиза имкониятларидан фойдаланиш, шунингдек соҳа фаолиятига татбиқ қилинаётган замонавий ёндашувлар ўқитишнинг интерфаол усуллари ёрдамида тушунтирилди. Машғулотлар якунида ходимларга махсус сертификатлар берилди.

Эслатиб ўтамиз, машғулотларнинг дастлабки босқичи Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ўтказилди. Республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам бу каби ўқув йиғинларини ташкил қилиш режалаштирилган.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech