Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Эксперт-криминалистлар учун ўқув курси

01 Март 2025, 12:03

249

ИИВ Академиясида Ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимлари учун қайта тайёрлаш курси бошланди.

Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига асосан, Академиянинг криминалистик экспертизалар кафедраси рақамли экспертиза лабораторияси негизида рақамли ахборот ташувчи қурилмалар тадқиқоти йўналишида амалиёт ходимлари учун тасдиқланган ўқув дастури асосида бир ойлик қайта тайёрлаш курси ташкил этилди.

Дарс машғулотлари Академиянинг малакали профессор-ўқитувчилари ҳамда ушбу соҳада бой амалий тажрибага эга бўлган амалиёт ходимлари томонидан замонавий педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда ўтказилмоқда. Шунингдек, тингловчилар томонидан олинган назарий билимларини янада мустаҳкамлаш учун амалий машғулотлар вазирлик Эксперт-криминалистика бош марказида ташкил этилиши режалаштирилган.

Ўқув курси якунида иштирокчиларга “Ахборот ташувчи қурилмалардаги маълумотларни тиклаш” суд экспертизаларини  мустақил ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома берилади.

Республикамиз ҳудудларидаги барча  эксперт-криминалистларнинг ўқув курсларда малакалари оширилиши режалаштирилган.

 

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech