Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Дуал таълим амалий кўникма ва маҳоратни оширади

12 Ноябрь 2025, 10:11

44

ИИВ академиясида дуал таълимнинг кенг йўлга қўйилгани курсантлар учун назарий билимларни амалиётда қўллаш, касбий маҳоратни ошириш имконини бермоқда.

Таълим муассасаси раҳбар Рустам Хатамов амалиёт жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида пойтахтимизнинг Бектемир тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида бўлди.

Шу куни янги тизим бўйича амалга оширилаётган ишлар атрофлича ўрганилди. Академия бошлиғи курсантлар учун яратилган шароитлар, амалий машғулотлар сифатига эътибор қаратиб, масъул раҳбарлар ва мураббий ходимлар билан суҳбатлашди.

Айтиш жоизки, ҳозирда курсантлар ҳафтанинг икки куни давомида ҳудудий ички ишлар органларига жалб қилинмоқда. Ўқув жараёнининг дуал таълим талабларига мос ҳолда ташкил қилинаётгани ўтилган мавзуларнинг назарий қисмини амалиётдаги реал шароитларда зарур кўникмалар билан мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бу ўринда ҳар бир курсантга малакали ходимлар бириктирилгани ҳам эътиборга молик. Мазкур тизим амалиёт ўташда йўл қўйилаётган айрим камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, ихтисослик йўналиши хусусиятларига тез фурсатларда мослашиш, энг муҳими, мураббийларнинг бой билими ва тажрибасидан унумли фойдаланишга хизмат қилмоқда.

Академия бошлиғи курсантлар билан мулоқот қилиб, уларнинг фикр ва таклифлари билан қизиқди. Амалиёт даврида эътибор қаратилиши зарур бўлган жиҳатлар, касбий кўникмаларни ривожлантириш, келгусида замонавий талабларга жавоб берадиган кадрлар бўлиб етишиш кераклиги хусусида уларга тавсиялар берди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech