
Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори юзасидан ташкил қилинган йиғилишда туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси мутасаддилари, маҳаллалардаги “еттилик тизими” аъзолари, ИИВ академияси вакиллари ҳамда бошқалар иштирок этди.
Йиғилишда устувор вазифалар ижросига эътибор қаратилди. Масъуллар ва маҳалла вакилларининг ахбороти тингланиб, йўл қўйилган камчиликлар танқидий руҳда муҳокама қилинди. Ҳудудларда содир этилаётган жиноятларнинг сабаб ва шароитлари таҳлил қилиниб, криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган омилларнинг барвақт олдини олиш зарурлиги қайд этилди.
Йиғилиш иштирокчилари манзилли дастурларга киритилган чора-тадбирлар бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олдилар.
ИИВ академияси Ахборот хизмати