Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Долзарб вазифалар ижроси таъминланмоқда

2 Октябр 2026, 22:12

46

ИИВ академияси ишчи гуруҳи вакиллари Навоий вилоятининг Хатирчи туманида бўлиб, “қизил” тоифадаги маҳаллаларда ўрганишлар олиб борди.

Хизмат сафари давомида ички ишлар вазирининг жорий йил 8 сентябрдаги фармойиши асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантиришга қаратилган ишларни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.  

Хусусан, масъуллар билан биргаликда “Кўксарой”, “Новжа”, “Тамабаҳрин” ва “Янги” маҳаллаларига чиқилиб, криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган омиллар таҳлил қилинди. Шундан келиб чиқиб, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, оилалардаги ижтимоий-маиший муҳитни яхшилаш, алоҳида тоифадаги шахслар билан профилактик тадбирларни кучайтириш, аҳоли муаммоларини ҳал қилиш борасида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 Гавжум жойлар ва “жиноят ўчоқ”лари сифатида белгиланган ҳудудларда аҳоли учун хавфсиз муҳитни яратиш, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган куч-воситалар фаолиятини кучайтириш, камералаштириш ва техник қўриқловга олиш қамровини ошириш бўйича тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, тезкор қидирув ва тергов фаолияти бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилиб, жиноятларни аниқлаш, фош этиш ҳамда тергов қилишда қонунийликни таъминлаш, замонавий ва самарали усулларини амалиётга кенг жорий этиш, идоралараро ҳамкорликни янада кучайтириш борасида тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Ҳудудларда криминоген вазиятни яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech