Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Долзарб таклиф ва тавсиялар билдирилди

30 Май 2025, 08:05

57

ИИВ академиясида “Сунъий интеллект ёрдамида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш” мавзуига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Соҳа мутахассислари, ихтисослик кафедралари профессор-ўқитувчилари ҳамда магистратура тингловчилари иштирок этган тадбирда долзарб фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Сўзга чиққанлар “Қидирувдаги шахсларни қўлга олишда таниб олувчи ахборот тизимларини ишлаб чиқишнинг муаммо ва ечимлари”, “Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги таҳдидларнинг олдини олиш ва уларни аниқлашда ахборот алмашинуви механизмларини такомиллаштириш”, “Сўзловчиларни ажратиш ва идентификация қилишнинг усул ҳамда алгоритмлари”, “Ахборот хавфсизлигини рақамлаштиришда сунъий интеллект технологияларининг аҳамияти”, “Ички ишлар органларининг сунъий интеллект ёрдамида содир этилаётган жиноятларга қарши курашиш фаолияти” мавзуидаги маърузалари тингланди.

Йиғилганлар конференция якунлари бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларни амалиётга кенг жорий қилиш, илмий мақолалар тўпламини тайёрлаш, рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш тизимини такомиллаштиришга келишиб олдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech