ИИВ академияси магистратурасида ўтказилган тадбир тингловчиларнинг фавқулодда ҳолатларда куч ва воситаларни бошқариш бўйича билимларини оширишга йўналтирилди.
Тадбир вазирлик Тезкор қидирув департаментининг Жиноят қидирув хизмати билан ҳамкорликда ташкил қилинди.
Тадбирда оммавий тартибсизликларни бартараф этишда куч ва воситаларни бошқариш, ностандарт вазиятларда самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш, ички ишлар органларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар билан ҳамкорлигини ташкил этиш, махсус режаларни амалга ошириш, бу борада хорижий давлатлар тажрибасида қўлланилаётган ёндашувлар, уларни амалиётга татбиқ этиш масалалари хусусида атрофлича фикр алмашилди.
Мулоқот тарзида ўтган тадбир давомида оммавий таҳдидлар юзага келганда тезкор вазиятни барқарорлаштириш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда амалга ошириладиган кенг қамровли чора-тадбирлар тушунтирилиб, амалиётда мавжуд айрим муаммоларнинг ечимлари юзасидан тингловчиларга тавсиялар берилди.
ИИВ Академияси магистратураси