Қийноққа қарши курашишга бағишланган машғулотларнинг навбатдагиси 18-19 сентябрь кунлари Андижон вилоятида бўлиб ўтди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Бош прокуратура ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ташкил қилинган ўқув курсига ички ишлар органларининг тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш бўлинмалари ҳамда прокуратура тизими ходимлари жалб қилинди.
Икки кун давомида Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Ички ишлар вазирлиги академияси ҳамда Малака ошириш институти вакилларининг инсон ҳуқуқларига доир халқаро ва миллий стандартлар, қийноққа солишга қарши курашиш, мазкур жиноят учун жавобгарлик масалалари ҳамда шу каби бошқа долзарб йўналишлар ёритилган маърузалари тингланди. Интерфаол машғулотлар орқали тингловчиларнинг назарий билим ва амалий кўникмалари мустаҳкамланди.
Ўқув курси якунида ходимлардан тест синови қабул қилиниб, сертификат топширилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати