Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Долзарб масалалар муҳокама қилинди

14 Май 2026, 19:14

57

ИИВ академиясида “Жиноят процессида ярашув институтини такомиллаштириш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда соҳа мутахассислари, академия профессор-ўқитувчилари ва курсантлар иштирок этди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда мамлакатимиз жиноят-процессуал қонунчилигида ярашув институтининг аҳамияти, ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича иш юритишнинг процессуал тартиби ва амалиёти, ушбу жараёнларда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Сўзга чиққанлар ярашув институтини қўллаш билан боғлиқ амалиётда юзага келаётган айрим муаммолар, уларнинг ҳуқуқий ечимлари, шунингдек, ушбу институтни янада такомиллаштириш зарурати хусусида фикр билдирдилар.

Мулоқот давомида айрим хорижий давлатлар тажрибаси ҳам ўрганилди. Хусусан, жиноят процессида тарафлар манфаатларини таъминлаш, ҳуқуқий муросага эришиш ва ярашув механизмларини миллий қонунчилик тизимига татбиқ этиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир якунида соҳага оид қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган илмий-назарий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech