Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Давра суҳбати долзарб мавзуга бағишланди

27 Февраль 2025, 06:02

44

ИИВ академиясида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази билан ҳамкорликда ташкил қилинган тадбирда магистратура тингловчилари ва профессор-ўқитувчилари қатнашди.

Давра суҳбатида миллий марказ директори ўринбосари Шавкат Қаюмов сўз олиб, инсоният тақдирига дахлдор глобал муаммолар, хусусан, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг миллат генофондига таъсири, уларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг асосий вазифаларига тўхталди.

Шунингдек, тадбирда соҳанинг ҳуқуқий асослари, халқаро тажрибанинг ўзига хос жиҳатлари, Наркотикларни назорат қилиш миллий марказининг фаолият йўналишлари хусусида фикр алмашилди. Тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech