Ҳар қандай соҳанинг моҳир мутахассиси бўлиш учун пухта билим ва кўникмалар керак бўлади.
ИИВ академиясида бўлиб ўтган давра суҳбати рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти бўйича таълим олаётган курсантлар учун фойдали маълумотларга бой бўлди.
Меҳмон мутахассислар, Аниқ фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари ва курсантлар иштирок этган тадбирда “Замонавий кибержиноятчиликни камайтиришда эҳтимоллар назарияси ва математик статистиканинг ўрни”, “Кибержиноятчиликка қарши курашда илмий ва статистик ёндашувнинг аҳамияти”, “Рақамли таҳлил орқали кибержиноятларни бартараф этиш”, “Таҳлил ва рақамлар орқали киберхавфсиз жамият сари” мавзуларида маърузалар тингланди.
Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар, уларнинг замонавий кўринишлари, уларга қарши курашиш, бу борада миллий ва халқаро тажрибанинг илғор жиҳатлари, ички ишлар органлари фаолиятига татбиқ қилинаётган ёндашувлар юзасидан фикр алмашилиб, курсантларга зарур тавсиялар берилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати