Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти билан ҳамкорликда ўтказилган давра суҳбати давлат тили меъёрларига амал қилиш масаласига бағишланди.
Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Соҳадаги ислоҳотлар барча вазирлик ва идоралар фаолиятида тўлиқ давлат тилида иш юритишини таъминлашга хизмат қилаётир.
ИИВ Академиясининг Тилларни ўрганиш кафедраси ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилар ва кундузги таълим бакалавриати курсантлари иштирок этган тадбирда давлат тилида иш юритиш, унинг мавқеини янада ошириш, ички ишлар органларида ўзбек адабий тили меъёрлари асосида иш олиб боришни такомиллаштириш, хусусан, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидан фойдаланишда мавжуд муаммоларнинг ечимлари юзасидан фикр алмашилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати