Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“CT TECH+” ТАҚДИМОТ ҚИЛИНДИ

27 Февраль 2025, 07:02

44

Бугун ИИВ академиясида “CT TECH+” дастурининг тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир БМТ Аксилтеррор бошқармаси ҳузуридаги Терроризмга қарши курашиш маркази, Интерпол халқаро ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан ўтказилди.

Мутахассисларнинг маълумот беришича, “CT TECH+” дастури Европа Иттифоқи кўмаги билан БМТнинг Киберхавфсизлик ва янги технологиялар бўйича глобал дастури доирасида амалга оширилмоқда. Дастур терроризмга қарши курашга йўналтирилган миллий стратегияларни мустаҳкамлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг технологик имкониятларини ошириш, янги технологиялардан фойдаланиш билан боғлиқ террорчилик таҳдидларига қарши курашда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Шунингдек, дастур мутахассисларни сунъий интеллект, очиқ манба разведкаси, шунингдек, кибертерроризм ва даркнетдаги ноқонуний операцияларга қарши курашиш бўйича ўқитишни ўз ичига олади.

Халқаро ва маҳаллий экспертлар, соҳа мутахассислари, манфаатдор ташкилотлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари иштирок этган тадбирда “CT TECH+” дастурининг аҳамияти ҳамда 2025-2026 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech