Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Чўлпон. Қуш эсдалиги” бош совринга сазовор бўлди

10 Сентябрь 2022, 01:09

1163

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонининг очилиш маросимида ёзувчи ва шоирларнинг ибратли умр йўли ҳақида фильмлар яратиш ташаббусини илгари сурган эди.

Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Кинематография агентлиги ҳамда олий таълим муассасалари ҳамкорлигида 24 та фильм суратга олинди. “Халқ юраги” туркуми остида яратилган фильмларда Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Огаҳий, Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Қаҳҳор, Мақсуд Шайхзода, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Муҳаммад Юсуф каби адибларнинг ҳаёти ва ижоди ёритилди.

Куни кеча Адиблар хиёбонида энг яхши ҳужжатли фильм ижодкорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Таниқли маданият ва санъат арбоблари, киноижодкорлар, олий таълим муассасалари вакиллари, журналист ва блоггерлар иштирок этган тадбирда муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилган ушбу лойиҳа кенг жамоатчилик томонидан қизғин кутиб олингани алоҳида таъкидланди.

Маросимда “Media Illusion” студияси ҳамда Ички ишлар вазирлиги академияси ҳамкорлигида ишланган “Чўлпон. Қуш эсдалиги” фильми энг яхши ҳужжатли фильм, дея эътироф этилди. Фильм режиссёри Ҳусан Рашидовга бош соврин – “Chevrolet Cobalt” автомобили топширилди. Шу куни Кинематография агентлиги томонидан олий таълим муассасаларига ҳам эсдалик совғалари топширилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech