Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Чемпионлардан мотивация

17 Август 2026, 21:21

87

ИИВ Ўқув-дала марказида юртимиз довруғини юксакларга кўтарган номдор спортчилар билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирга Осиё ва жаҳон ареналарини забт этган вакилларимиздан Рустам Саидов, Қудратилло Абдуқаҳҳоров, Дониёржон Аҳмедов, Ғайрат Маткаримов, Дилшод Чориев ва Абдулҳамид Мирзаевлар таклиф қилинди.

Қизиқарли учрашув давомида улар спортдаги илк қадамлари, устозларидан олган сабоқлари, кучли ирода, иштиёқ ва меҳнат ортидан эришган натижалари, чемпионлик сирлари ҳақида сўзлаб бердилар. Кўп йиллик фаолиятлари ва бой тажрибалари мисолида курсантларга ўз тавсияларини улашдилар.

– Спортда ғалаба ва мағлубият доим ёнма-ён юради. Энг муҳим жиҳат мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришдир. Бунинг учун ҳар бир инсонга қатъият, кучли интизом, ўз устида ишлаш ва мақсаддан чекисмалик каби фазилатлар керак. Менда қобилият ва истеъдод йўқ деган киши ҳеч бир соҳада ютуққа эриша олмайди, – деди машҳур боксчи, Сиднейда ўтган олимпия ўйинлари совриндори, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби Рустам Саидов.

Тадбирда курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Ички ишлар органлари сафида хизмат қилишни мақсад қилган ёшлар касбига ҳар томонлама лойиқ бўлиши учун билими, жанговар-жисмоний тайёргарлиги ва маънавий-ахлоқий фазилатларини ҳозирданоқ ўстириб бориши, албатта спорт билан мунтазам шуғулланиши лозимлиги таъкидланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech