ИИВ академиясида буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда сўз олганлар йирик давлат арбоби, шоҳ ва шоир сифатида тарихда ўчмас из қолдирган Мирзо Бобурнинг ҳаёти, илмий-адабий мероси, давлатчилик фаолияти ҳақида мулоҳаза юритишди.
Шарқ маданияти ва адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк алломанинг турли соҳаларга оид асарлари бугунги кунда ҳам юксак аҳамиятини сақлаб қолаётгани, айниқса адолат, яхшилик, одоб-ахлоқ, мардлик, Ватанга чексиз садоқатни улуғловчи қарашлари, ғоят мураккаб сиёсий вазиятда давлат бошқаруви ва салтанат осойишталиги йўлида амалга оришган ислоҳотлари замонамиз ёшлари учун ўрганса арзигулик жиҳатлар эканлиги алоҳида таъкидланди.
Тадбирнинг бадиий қисмида иқтидорли курсантлар томонидан саҳна кўринишлари, унинг ғазалларига басталанган куй-қўшиқлар ижро қилинди. Адабий кечага академияда таълим олаётган тожикистонлик курсантлар ҳам ҳисса қўшиб, буюк ватандошимизга бўлган чексиз эҳтиромларини ўз чиқизлари орқали намоён этдилар.
ИИВ академияси Ахборот хизмати