Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Буюк адибни ёд этиб

14 Апрел 2026, 22:12

65

Миллатнинг маънавий қудрати буюк аждодларига бўлган эҳтиромида намоён бўлади.

ИИВ академиясида ХХ аср ўзбек адабиётининг йирик намояндаси, ўзбек романчилик мактаби асосчиси Абдулла Қодирий таваллудининг 132 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адибнинг невараси Шеркон Қодирий, истеъфодаги подполковник Ҳасан Абдураззоқов, профессор-ўқитувчилар, курсантлар иштирокида ўтган тадбир адибнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган видеолавҳа намойиши билан бошланди.

Сўзга чиққанлар ёзувчининг ҳаёти, ижодий фаолияти, асарларининг ғоявий аҳамияти ва миллий адабиётимиз равнақида тутган ўрни, ёшлар маънавиятини юксалтиришда маърифатпарвар адибларимиз меросини тарғиб қилишнинг муҳим жиҳатлари хусусида фикр-мулоҳазалар билдиришди.

Академия курсантлари томонидан “Ўткан кунлар” асари асосида намойиш этилган саҳна кўриниши тадбирга ўзгача руҳ бағишлади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech