ИИВ академиясида “Уч қаҳрамон” фильми ижодкорлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти вакиллари, таниқли киноижодкорлар, академия профессор-ўқитувчилари ҳамда ўқув даргоҳида малака ошираётган инспектор-психологлар қатнашди.
Сўз олганлар фильмнинг бош ғояси, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги аҳамияти, картинани суратга олиш билан боғлиқ жараёнлар ҳақида сўзлаб беришди. Яқинда томошабинлар эътиборига ҳавола қилнган кинокартина ички ишлар органлари ходимларининг машаққатли ва мураккаб фаолиятини ёритиб берган энг яхши асарлардан бири бўлгани таъкидланди.
Тадбир якунида йиғилганлар фильмни томоша қилиб, илиқ таассуротлар олдилар.
ИИВ академияси Ахборот хизмати