Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Бошқарувда тизимли таҳлил ва қарор қабул қилиш

23 Январ 2026, 21:00

46

ИИВ академияси магистратурасида айни мавзуга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тингловчилар ва профессор-ўқитувчилар иштирок этган тадбирда вазирлик Ташкилий департаменти бошлиғи, полковник Жасур Юсупов мавзунинг долзарб жиҳатларига тўхталди.

Давра суҳбатида бошқарувни самарали ташкил этиш, тизимли таҳлил қилиш ва баҳолаш, стратегик қарорлар қабул қилиш, уларни амалга ошириш, муаммоларни ўрганиш ва прогноз қилиш, истиқболли режаларни ишлаб чиқиш юзасидан фикр алмашилди. Ички ишлар органлари учун раҳбар кадрларни тайёрлашда ушбу омилларнинг муҳимлиги таъкидланиб, тингловчиларга амалий тавсиялар берилди.

Айтиш жоизки, ўқув модули якуни бўйича бошқарувда тизимли таҳлил ва қарор қабул қилиш асослари фанидан якуний назорат имтиҳонларининг қабул қилингани “ташкилий-стратегик бошқарув” мутахассислиги тингловчиларининг назарий билим ва амалий кўникмаларини баҳолаш ҳамда янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech