Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Болажонларга бир олам қувонч

29 Декабрь 2023, 04:12

620

Янги йил байрами муносабати билан Ички ишлар вазирлиги академияси ходимларининг оила аъзолари ва фарзандлари учун кўнгилочар тадбирлар уюштирилди. 

Тадбир ички ишлар органлари тарихи музейига саёҳатдан бошланди. Турли йилларга оид фотосурат ва экспонатлар, махсус техникаларга бой маскан болажонларда катта таассурот қолдирди. Мароқли ҳордиқ давомида тизим тарихи ва бугуни ҳақида ҳикоя қилинди. Болажонлар она Ватанни ардоқлаш, унинг тинчлиги учун хизмат қилиш улуғ ва шарафли вазифа эканлигини англадилар.

Пойтахтимиздаги Ички ишлар вазирлиги маданият саройида ташкил этилган Янги йил кечаси эса бир олам қувонч олиб келди.

– Байрам тадбирлари жуда мароқли ўтди, – дейди Гулшат Спанова. – Бугун давлатимиз томонидан ҳар бир оилага, айниқса фарзандларимиз келажагига алоҳида ғамхўрлик кўрсатиляпти. Юксак эътиборга жавобан, келажагимиз давомчиларига муносиб таълим-тарбия беришимиз керак.   

Байрамона безатилган арча, эртак қаҳрамонлари иштирокидаги саргузаштлар, мусиқали чиқишлар, турфа хил совғалар жажжи меҳмонларга манзур бўлди.  

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech