Пойтахтимиздаги Ҳамширалар академиясида кибержиноятларнинг барвақт олдини олишга бағишланган профилактик тадбир ўтказилди.
Таълим муассасаси раҳбарияти ва талабалари иштирок этган учрашувда ИИВ академияси магистратураси тингловчиси, подполковник Зафар Эргашев ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар, уларнинг замонавий кўринишлари, ушбу турдаги жиноятларни фош этиш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирлар, қонунчиликда белгиланган жавобгарлик масалалари ҳақида маъруза қилди.
Ёшлар томонидан ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни аниқ мисоллар ёрдамида таҳлил қилган ҳолда уларнинг барвақт олдини олишда амалга оширилиши лозим бўлган механизмларни тушунтирди.
Мулоқот тарзида ўтган бўлажак ҳамшираларнинг ҳуқуқий онги ва кибермаданиятини юксалтириш, уларни интернет маконидаги хавф-хатар ва мафкуравий таҳдидлардан огоҳ этишга хизмат қилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати