Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Битирувчиларга дипломлар топширилди

18 Май 2026, 21:13

245

Ички ишлар вазирлиги академияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун юқори малакали юрист кадрларни тайёрлаб бераётган етакчи олий таълим муассасаси саналади.

Ўқув даргоҳида бўлиб ўтган битирув тадбирида сиртқи таълимни иккинчи мутахассислик бўйича тамомлаган олий маълумотли тингловчиларга дипломлар топширилди.

Тадбир аввалида академия бошлиғи Рустам Хатамов сўзга чиқиб, халқ манфаатларига хизмат қилиш мамлакатимизда амалий фаолиятга айланганини алоҳида таъкидлади. Одамларни рози қилиш, уларнинг ташвиши ва муаммосини ҳал қилиш, осойишта ва хавфсиз муҳитда яшашини таъминлаш, жамиятда қонун устуворлигини мустаҳкам қарор топтириш барча давлат органлари, шу жумладан, ички ишлар органлари ходимлари зиммасидаги энг устувор вазифа эканлигини қайд этди.

Тадбирда кадрлар тайёрлаш сифатини оширишга қаратилган ислоҳотлар ҳам тилга олинди. Айниқса сиртқи таълимда ўқитишнинг инновацион ёндашувлари кенг жорий қилингани, рақамли платформаларнинг йўлга қўйилгани тингловчиларнинг юқори малакали кадр бўлиб етишишида муҳим аҳамият касб этаётгани айтиб ўтилди.

Шундан сўнг ички ишлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларда хизмат қилаётган битирувчилар “ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва фош этиш фаолияти” таълим йўналиши бўйича бакалаврлик дипломларини тантанали равишда қабул қилиб олдилар.

“Ҳар бир мамлакатнинг тараққиёти ва фаровонлиги ички барқарорликка боғлиқ. Зиммангизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликнинг ҳар қандан кўринишларига қарши муросасиз курашиш, халқимизнинг давлат органларига бўлган ишончини янада оширишдек масъулият турибди. Ислоҳотлар самараси кўп жиҳатдан сизларга боғлиқ”, - деди академия бошлиғи.  

Тадбирда сафдошлари номидан сўзга чиққанлар ўтган уч йил мобайнида муносиб таълим олганлари учун академия раҳбарияти ва устозларига миннатдорлик билдирдилар. Бугунги битирув келгусидаги юқори мақсадлар йўлида мустаҳкам пойдевор бўлганини таъкидлаган ҳолда Она Ватанимиз ва халқимизга юксак садоқат билан хизмат қилишга ваъда бердилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech