Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Билимли қизлар – маърифатли жамият дегани

5 Сентябр 2026, 18:16

41

Ички ишлар вазирлиги академиясида йигитлар билан бир сафда курсант қизлар ҳам таълим олади. Уларнинг ҳар томонлама баркамол шахс бўлиб шаклланиши доимий эътиборда.

ИИВ ШХББ таълим муассасалари бўйича бўлими ташаббуси билан ўтказилган учрашув ички ишлар органлари тизимида ёш кадрларнинг ўрни ва уларга қўйилаётган долзарб талабларга бағишланди.

Тадбирда бўлим бошлиғи, подполковник Миркомил Қаршибоев сўз олиб, ўқув даргоҳида курсантларнинг таълим олиши, ўз салоҳиятини намоён этиши, танлаган касбининг етук малакали мутахассиси бўлиб етишиши учун яратилган имконият ва шарт-шароитларга тўхталиб ўтди.

Мамлакатимизда хотин-қизлар таълимига берилаётган эътибор самарасида академияда ўқиш истагида бўлган қизлар сафи йилдан йилга кўпайиб бораётгани, ўқув даргоҳини тамомлаётган битирувчилар ички ишлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида самарали хизмат қилаётгани таъкидланди.

– Муҳтарам Президентимиз “билимли қизлар – билимли оила, билимли авлод ва маърифатли жамият дегани”, деб айтиб ўтдилар. Чиндан ҳам, мамлакатимизнинг эртанги куни сиз каби ёшларнинг маънан етук, жисмонан соғлом, билим ва заковатли авлод бўлиб улғайишига боғлиқ. Бунинг учун имкониятларингиздан унумли фойдаланишингиз керак, – деди М. Қаршибоев.

Тадбирда курсантлар ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг касбий маданиятини юксалтириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, қизларни турмушга тайёрлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Курсантларга янги ўқув йилининг долзарб талаблари етказилиб, амалий тавсиялар берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech